Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда 60 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди
Афғонистоннинг Фарёб вилоятида мамлакат қуролли кучлари халқаро коалиция билан биргаликда “Толибон” ҳаракатининг 60 дан кўпроқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.
“Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида ўтказилган қуруқликдаги операция натижасида Фарёб вилоятининг Қайсар уездидаги Шоҳ-Гурада “Толибон”нинг 61 жангариси ўлдирилди”, деб маълум қилган вилоят полицияси матбуот маркази бошлиғи Абдулкарим Юриш.
Унинг таъкидлашича, 3 жангари қўлга олинган. Йўқ қилинган жангарилар орасида Афғонистон шимолидаги 5 та вилоятда жангариларнинг молиялаштирилиши учун жавобгар бўлган ҳамда Қайсар уездида толиблар маъмуриятининг бошлиғи ҳисобланган Мавлави Гандам Али бор бўлган.
Юришнинг қўшимча қилишича, охирги ойда Афғонистон ва коалиция кучлари Фарёб ҳудудида жангариларнинг позицияларига 12 тадан кўпроқ зарба берган, толибларнинг 8 дан кўпроқ базаси ва 80 та транспорт воситаси йўқ қилинган.
Мавзуга оид
00:22
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:22 / 03.04.2026
Ўзбекистонда яна ер қимирлади
18:21 / 30.03.2026
Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди
09:00 / 26.03.2026