Жаҳон | 19:42 / 24.01.2019
15098
1 дақиқада ўқилади

АҚШда илк КГБ музейи очилди 

Фото: Anthony Haden-Guest

АҚШда собиқ иттифоқнинг давлат хавфсизлик қўмитаси – КГБ фаолиятига бағишланган илк музей очилди. Музей Нью-Йоркда жойлашган ва хусусий ҳисобланади. Бу ҳақда Daily Beast нашри маълум қилди. 

Музейда 5 мингдан кўпроқ экспонат жойлашган бўлиб, ундан 3,5 минги собиқ иттифоқ вақтида яратилган, махсус хизматлар ходимлари қўллаган буюмлардир. Таъкидланишича, музейда биргина фототехниканинг 100 дан кўпроқ тури, жумладан сигарета, камар ва бошқа буюмлар ичига ўрнатиш мумкин бўлган жосуслик камералари бор.

Шунингдек, игна билан ҳар қандай кичик ўлчамли буюм ичига жойлаштириш мумкин бўлган “минижучоклар” (яширинча эшитиш мосламалари) тақдим қилинган.

Музей эгаларининг таъкидлашича, музей мутлақ сиёсатдан йироқдир.

 

Мавзуга оид