08:30 / 24.01.2019
3750

Fitch Ratings «Кафолат суғурта компанияси» АЖ рейтингини «В+»дан «ВВ-»га оширди

Fitch Ratings халқаро нуфузли рейтинг агентлиги «Кафолат суғурта компанияси» АЖ рейтингини «В+»дан «ВВ-»га ошириб, унинг истиқболини «Барқарор» дея баҳолади.

Таъкидлаш жоиз, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ умумий суғурталаш тармоғида фаолият юритаётган йирик суғурта компанияларидан бири ҳисобланади. Тузилаётган суғурта шартномалари, ҳудудий бўлинмалари географияси ва суғурта шартномалари, ҳудудий бўлинмалари географияси ва суғурта мукофотлари тушуми бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият юритаётган 30 дан ортиқ суғурта компанияларидан иккитаси халқаро рейтингга эга бўлса, шундан биттаси – «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятидир. Компания 100 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларини таклиф этади. 

2018 йилда компания, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги 3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси»  АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон суғурта бозорига 2 та янги суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини олиб кирди:

- 2018 йил 24 апрелда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ таъсислигида «My ASSIST» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди;
- 2018 йил 1 декабрдан эса «Kafolat hayot» суғурта компанияси масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Етакчи рейтинг агентлиги томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради. Бу эса унинг мижозлар олдидаги обрўсини янада оширади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top