Жаҳон | 16:19 / 24.01.2019
9602
1 дақиқада ўқилади

Швеция Россия самолётларини мамлакат ҳаво кенгликларига кирганликда айблади

Фото: РИА Новости / Игорь Зарембо

Россия қуролли кучлари самолётлари қисқа вақтга Швеция ҳаво кенгликларини бузиб кирди, бу ҳақда ҳукуматга маълум қилинди, деб баёнот берди Швеция қуролли кучлари.

"Ўн тўққизинчи январь куни Россиянинг Ил-20 самолёти иккита Су-27 Flanker қирувчи самолёти ҳамроҳлигида Болтиқ денгизи устида парвозни амалга оширди. Карлсхамндан жанубда Блекингда Россия самолётлари берухсат қисқа муддатга Швеция ҳудудига кирди", дейилади баёнотда.

Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги Швециянинг "Гольфстрим" разведкачи самолёти Россия чегарасидаги Болтиқ денгизи нейтрал ҳудуди устида пайдо бўлгани, уни тутиш учун Су-27 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилганини, хориж самолёти ҳудудни тарк этганини хабар қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид