Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида “Қизил Чироқ!” тадбири ўтказилди
Тошкент вилоятида навбатдаги “Қизил Чироқ!” тадбири ўтказилди. Тадбир давомида бекатлар, автотураргоҳлар, ва транспорт воситалари мавжуд бўлган корхона, ташкилотлар ҳамда маҳаллаларда светофор ишорасига бўйсунмаслик оқибатида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг оқибатлари тўғрисида тарғибот суҳбатлари ташкил этилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХХ матбуот гуруҳи хабарига кўра, “Қизил Чироқ!” тадбири куни давомида ЙПХ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 128-4-моддаси яъни, “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиш” маъмурий ҳуқуқбузарлигини содир этган 270 нафар ҳайдовчи аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу расмийлаштирилган маъмурий баённомаларнинг 61 таси тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кўриб чиқиш учун жўнатилди.
Тошкент вилоятида рўйхатда турувчи қолган ҳайдовчиларга эса МЖтКнинг 128-4-моддаси, 1-қисмига асосан 206 ҳайдовчига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари ва МЖтКнинг 128-4-моддаси, 2-қисмига кўра 3 ҳайдовчига энг кам иш ҳақининг 5 баробарида жарималар белгиланиб, жами 86 миллион 565 минг 710 сўм миқдорда жарималар ундириш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026