Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойликлар Тошкентда кўп тармоқли университет очишни режалаштиришмоқда
Тошкент шаҳри ҳокимиятида Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда пойтахтда янги кўп тармоқли университет очиш масаласи кўриб чиқилган.

Ҳокимият матбуот хизматида таъкидланишича, янги олий таълим муассасасида саноатнинг турли соҳалари бўйича кўплаб талабаларни ўқитиш режалаштирилмоқда. Университетда малакали мутахассисларни тайёрлашга эришиш учун бир қатор махсус хоналарни лаборатория ишлари ва тадқиқотлар ўтказиш учун жиҳозлаш режалаштирилган.


Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, университетдаги таълим жараёни кимё ишлаб чиқариши, биотехнологиялар, автомобилсозлик ҳамда ахборот инженерияси бўйича кўплаб амалий машғулотларни ўз ичига олади.
Таъкидланишича, хорижий делегация вакиллари бўлғуси университетнинг моддий-техника базасини жойлаштириш учун мақбул бинони излашмоқда.
Мавзуга оид
12:18
Ўзбекистон президенти Хитой раисига табрик мактуби йўллади
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:06 / 10.06.2026