Жаҳон | 20:29 / 26.01.2019
25361
2 дақиқада ўқилади

Бразилияда Мадуронинг қочиши учун “йўлак” ташкил қилиш таклиф этилди

Фото: РИА Новости

Бразилия вице-президенти Антониу Амилтон Моурау Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг яқинлари мамлакатни тарк этиши учун "йўлак" ташкил қилиш зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар берди.

"Менимча, бошқа мамлакатлар олдида муҳим вазифа турибди – Мадуро ва унинг қўл остидагилар учун чиқиб кетишни таъминлаш. Қочиш учун йўлак бўлиши керак", деган вице-президент телеканалга берган интервьюсида.

Аввалроқ Бразилия президенти Жаир Болсонару мухолиф парламент раҳбари Хуан Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олишини маълум қилганди.

Ўз навбатида Николас Мадуро Венесуэла ўз идеалларини ҳимоя қилиши, давлат тўнтаришлари даври ўтганлигини айтди.

"Биз чуқур тарихий илдизларга эга мамлакат идеалларини ҳимоя қиладиган ва ватанини ҳеч қачон сотмайдиган бўйсунмас халқмиз. Бизни ҳеч ким бўйсундира олмайди, босқинлар ва давлат тўнтаришлари даври тугади. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз!", деб ёзди у твиттерда.

Аввалроқ Евроиттифоқнинг уч давлати Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олиш шартини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид