Спорт | 22:48 / 26.01.2019
5841
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. Гризманн ва Сауль голлари «Атлетико»га ғалаба келтирди

Испания чемпионатида 21-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.  

«Атлетико» ўз уйида «Хетафе»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 27-дақиқада Антуан Гризманн ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, Сауль Ньигес гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Бу натижадан сўнг, «Атлетико» 44 очко билан 2-ўринда, «Хетафе» эса 31 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

Примера, 21-тур
26 январь

Атлетико М – Хетафе 2:0
Голлар: 1:0 – Гризманн – 27, 2:0 – Сауль – 37
Четлатишлар: (Дьене, 88, Кабрера, 90+1 – иккаласи ҳам «Хетафе»)

Мавзуга оид