Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия, Таиланд ва Покистон фуқаролари Хоразм вилоятига зиёрат сафарини амалга оширади
Малайзия, Таиланд ва Покистон мамлакатларидан Хоразм вилоятига зиёрат туризми бўйича сайёҳлик гуруҳлари ташрифини амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди. Kun.uz мухбири вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти директори в.б Азизбек Полвонов берган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
23-26 январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳрида хизмат сафари билан бўлди. Сафардан мақсад - Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва 30 ноябрь куни Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши баёнининг (05.12.2018й, 22531-хх) 38-бандига асосан саноат, инфратузилма, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда Малайзиянинг етакчи тажрибаларини ўрганиб, вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш.
Ташриф давомида вилоят ҳокимлиги вакиллари Малайзиянинг қатор етакчи корхоналари раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, туризм соҳасида муайян келишувларга эришди. Хусусан, Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ва вилоят сайёҳлик ташкилотлари билан Малайзия туристик компаниялари ва туроператорлари уюшмаси (MATTA) ва «POTO Travel & Tours (M) Sdn. Bhd.», «Best Holidays Tour (M) Sdn. Bhd.» каби йирик сайёҳлик ташкилотлари ўртасида икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Маълумот учун: Малайзиянинг туристик компаниялари ва туроператорлари уюшмаси 1975 йилда ташкил топган бўлиб, Малайзиянинг 3100 та туристик компаниясини бирлаштиради.
Музокаралар давомида Малайзия туристик компаниялари ва туроператорлари уюшмаси вице-президенти Синтиа Тан хоним билан вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти директори в.б. Азизбек Полвонов ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ҳужжатга асосан, жорий йилнинг март ойи охирида Хоразм вилоятига 10дан ортиқ йирик сайёҳлик ташкилоти, ОАВ вакиллари ва блогерларининг ташрифини амалга ошириш, шунингдек, Хоразм вилоятининг туристик компаниялари вакилларининг 2019 йил 18 март куни Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган «MATTA TRAVEL MART 2019» туристик ярмаркасида иштирок этишларини таъминлаш белгилаб олинди ҳамда Малайзия туристик компаниялари ва тур операторлари уюшмаси томонидан ушбу туристик ярмаркага вилоят сайёҳлик ташкилотлари ташрифини амалга ошириш бўйича таклифномалар тақдим қилинди.
Шунингдек, ушбу ушрашувда Ўзбекистоннинг, жумладан Хоразм вилоятининг зиёрат туризм йўналишидаги туристик салоҳиятини Малайзия фуқаролари орасида тарғибот қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, музокаралар натижасида “Expert Navigator” МЧЖ (Ўзбекистон) билан Малайзиянинг «POTO Travel & Tours (M) Sdn. Bhd.» ва «Best Holidays Tour (M) Sdn. Bhd.» туристик компаниялари ўртасида Малайзиядан Хоразм вилоятига сайёҳлар ташрифини доимий равишда амалга оширишга доир бир нечта шартнома имзоланди.
Хизмат сафари давомида вилоят туризм соҳаси вакиллари билан Малайзиянинг туризм соҳасида инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи «YB Priorities Sdn. Bhd.» компанияси ва Малайзияда туризмни ривожлантириш кенгаши “Tourism Development Board of Malaysia”раҳбарлари ўртасида учрашувлар ўтказилди.
Малайзияда туризмни ривожлантириш кенгаши (Tourism Development Board of Malaysia) директори ўринбосари Росно Мустафа билан ўтказилган учрашувда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан Хоразм вилоятининг туристик салоҳияти ва маданий тарихий мероси тақдимоти ўтказилди.
“Ушбу учрашувлар давомида Малайзия томонининг алоҳида қизиқиши Ўзбекистон, хусусан Хоразм вилояти билан диний, гастрономик, экологик, маданий-тарихий ва таълим сайёҳлик йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига қаратилди, вилоятнинг муқаддас жойларига малайзияликлар саёҳатларини уюштириш ва Ўзбекистоннинг исломий қадриятлари билан уларни таништириш масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Малайзияда туризмини ривожлантириш кенгаши (Tourism Development Board of Malaysia) директори ўринбосари Росно Мустафа билан вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти ўртасида Малайзиянинг йирик ишбилармон ва салоҳиятли инвесторларининг Хоразм вилоятига ташрифи, минтақада истиқболли сармоявий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ва Малайзия компаниялари томонидан вилоятнинг туризм соҳаси субъектлари ходимлари учун малака ошириш курслари ва семинарларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди”, - дея маълум қилади вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти директори в.б Азизбек Полвонов.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026