Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси тадбиркорликка кўмакчи
«Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» Давлат корхонаси «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий бўлинмаси ҳисобланади. Марказ Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен ва Нурафшон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Пискент туманларига стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳалари бўйича хизмат кўрсатади. Агентлик тизимида ва стандартлаштириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида марказ ҳодимлари ҳам тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар билан елкама-елка иш олиб бормоқдалар. Марказда маҳсулотлар ва менежмент тизимларини сертификатлаштириш идораси, метрология бўлими ҳамда синов комплекси фаолият кўрсатмоқда.


Бугунги кунда соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг негизида юқорида келтирилган йўналишлар бўйича аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ётади.


Соҳани ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган ислоҳотларнинг, шубҳасиз энг аҳамиятлиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4059-сон Қарорининг қабул қилинишидир. Мазкур қарор агентлик тизимини ислоҳ қилиш билан бирга, тадбиркорларга ҳам бир қатор имтиёзларни ўз ичига олган.
Ушбу қарорда тадбиркорларга 2019 йил 1 январдан қуйидаги имтиёзлар берилган:
– Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно) ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат, хомашё материаллар ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинади;
– Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ўлчаш воситаларига мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида ўрнатилган тартибда олиш шарти билан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйилади (икки ой давомида ўлчаш воситаларини сертификатлаштириш амалга оширилиши кўзда тутилган кафолат хати тақдим этилиши шарти билан);
– Миллий ўлчаш эталонлари ва миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни (CIPM MRA) имзолаган мамлакатларнинг Миллий метрология органлари томонидан расмийлаштирилган амалдаги калибрлаш (ёки текшириш) сертификатлари тақдим этилганда, ўз эҳтиёжлари учун технологик жараёнларда фойдаланиладиган импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш (турини тасдиқлаш) соддалаштирилган тартибда, бир кун муддатда тан олиш тартиботлари йўли билан амалга оширилади.
– Сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялардан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларига, улар томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.
Берилган имтиёзлар тадбиркорлар учун божхона расмийлаштирувини амалга оширишда ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади ҳамда сезиларли вақт ва маблағ тежалишига имкон беради.


«Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» Давлат корхонаси мутахассислари ушбу қарор ва унда берилган имтиёзлар билан тадбиркорларни доимий равишда таништириш билан бирга, уларнинг соҳадаги муаммоларини ҳал этишда ҳам иштирок этишмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
14:34 / 16.03.2026