Жаҳон | 21:49 / 29.01.2019
5017
2 дақиқада ўқилади

Дания чўчқа гриппидан ҳимояланиш учун Германия билан чегарада девор қурмоқда

Фото: Frank Cilius/AP

Дания Германия билан чегарада 42 миль (70 км) узунликдаги девор қуришни бошлади. Панжара-девор АҚШдаги каби муҳожирлардан эмас, қобонлардан ҳимоя учун кўтарилмоқда.

Девор кўтарилишига сабаб сифатида Германия томонидан Дания фермаларига Африка чўчқа гриппи вируси ўтиб кетишининг олдини олиш кўрсатилмоқда. Данияликлар девор қуришни душанба куни Германиянинг шимолий ҳудуди Шлезвиг-Гольштейндан бошлаган.

Ушбу касаллик бунгача Дания ва Германияда кузатилмаганди. Вирус асосан Шарқий Европа давлатлари ва ўтган кузда Бельгияда қайд этилганди.

Девор 1,5 метр баландликда қурилади ва унга электр токи ўтказилади. Панжарали девор билан яйловлар, очиқ ерлар, ўрмонлар тўсилади. Транспорт йўллари эса очиқ қолади.

Германия томони эса деворнинг фойда беришига ишонмаяпти, чунки тадқиқотларга кўра АЧГ вируси кўп ҳолларда зарарланган меҳнат қуроллари, буюмлар ёки айниган озуқа оқибатида юқади. Табиатшунослар эса девор ҳудуддаги бошқа жониворларнинг ҳаёти, озуқа занжири тизимига ҳам таъсир қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид