Жаҳон | 21:18 / 29.01.2019
23277
2 дақиқада ўқилади

Миллиардернинг 53 ёшли хизматчиси уч кун лифтда қолиб кетди

Фото: Google Street View

Нью-Йоркда уч кун лифтда қамалиб қолган аёл қутқарилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди

Ўт ўчирувчилар қутқариш хизматига қўнғироқдан кейин миллиардер Уоррен Стивенс уйига етиб келишган. Улар уйнинг 2- ва 3-қаватида тўхтаб қолган лифтни очишганда у ерда фаррош аёлни топишган. 

Аёлнинг айтишича, у лифтда 25 январда қамалиб қолган. Миллиардер ва унинг яқинлари дам олиш кунлари кетишган ва шу сабабли ёрдамга келадиган одамнинг ўзи бўлмаган. Аёл лифтда сувсиз ва егуликсиз уч кун қолиб кетган. У 28 январь эрталаб топилганда ташналикдан кучсизланган ҳолда бўлган.

Аёл шифохонага етказилган, ҳозирда унинг аҳволи яхшиланмоқда. Стивенснинг оиласи аёл тузалаётганидан енгиллик ҳис қилган ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун чоралар кўришга ваъда берган.

Уоррен Стивенс Stephens Inc. инвестицион банкига раҳбарлик қилади. Унинг бойлиги 2,4 млрд долларга баҳоланади. Таъкидланишича, аёл миллиардернинг оиласида 18 йилдан бери ишлаб келади. 

Мавзуга оид