Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонадон ва уйларга видеокузатув камералари бепул ўрнатиладими?
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси кузатув камералари ўрнатилиши борасидаги саволларга жавоб берди.
Президентнинг “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб шундай амалиёт жорий этилдики, унга кўра жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Вазирликнинг қайд этишича, камера ўрнатилганидан сўнг жисмоний шахслар қўриқлаш хизматидан фойдаланганлик учун ойлик тўловни амалга оширишлари лозим.
Бугунги кунда мазкур тўлов миқдори ойига 17 минг сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026