Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиядаги шаҳарда сув ресурслари ифлосланишига қарши курашишнинг ажойиб усули ўйлаб топилди
Сув ресурсларидаги пластик ва сузувчи чиқиндилар — доимий равишда ўсиб бораётган, нафақат инсоният, балки ёввойи табиат учун ҳам таҳдид солаётган глобал муаммо. Бахтни қарангки, айрим ҳолларда энг оддий ечимлар энг самарали бўлиб чиқади. Жорий йилда дунё Австралиянинг Куинана шаҳри ҳақида эшитди. Бунинг ўзига хос сабаби бор.

2018 йилнинг март ойидаёқ Куинана шаҳридаги Ҳенли қўриқхонасида иккита канализацион тўрлар ўрнатилди.

Тўрлар ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва қўшимча ишларни биргаликда ҳисоблаганда шаҳар учун 20 минг долларга яқин маблағга айланди.

Март ойида тўрлар ўрнатилгач, 4 ой давомида сувга 370 кг чиқинди тушишининг олди олинди.

Шаҳар мэри Кэрол Адамснинг айтишича, маҳаллий ҳукумат экологик ташаббусларга доим жиддий муносабатда бўлган.

Шаҳар амалдорлари бу лойиҳа ҳақида Facebook’да пост эълон қилишгач, у 48 соат давомида «вирусли» кўриниш олди.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026