Жаҳон | 23:21 / 30.01.2019
20527
2 дақиқада ўқилади

Германия президенти дунёнинг энг ночор давлатларидан бирида номаълум муддатга қолиб кетди

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер бошчилигидаги делегация Эфиопияда номаълум муддатга қолиб кетди.

DPA ахборот агентлигининг маълум қилишича, немис делегациясининг Африканинг ушбу давлатидан Германияга парвози 30 январга белгиланганди, бироқ ҳукумат самолётидаги носозлик сабабли режаларни қолдиришга тўғри келган. 

Таъкидланишича, воқеага самолётдаги сиқилган ҳавони узатиш тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Аддис-Абебэ аэропортида носозликни бартараф этиш устида иш олиб борилмоқда. Унгача эса делегациянинг 55 аъзоси маҳаллий меҳмонхоналардан бирида қолишига тўғри келган.    

Худди шунга ўхшаш вазиятга бир ой аввал Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича вазири Герд Мюллер тушган. Вазир самолётининг ўнг двигателида клапан ишламай қолгач, Замбияда қолиб кетган.

Шунингдек, 2018 йил 30 ноябрда Германия канцлери Ангела Меркелнинг лайнери Аргентинадаги G20 саммитига йўл олаётганда техник носозлик сабабли Нидерландия устида Германияга қайтишига тўғри келган. Шундан кейин Меркель белгиланган манзилга оддий йўловчи самолётида етиб олишига тўғри келган. 

Мавзуга оид