Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Хитойда 2018 йил сентябрда машинада одамларни қасддан босиб кетган 54 ёшли Ян Цзаньюнь қатл этилди. Ўша фожиа оқибатида 15 киши ҳалок бўлган.
Хитой олий халқ судининг олий жазо ҳукми 29 январда ижро этилган. “Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қатл ижроси куннинг биринчи ярмида Хунань вилояти ҳудудида амалга оширилган.
Ян Цзаньюнь 12 сентябрда Хэнъян шаҳридаги Биньцзян майдонида Land Rover йўлтанламасини одамлар устига йўналтирган. Сўнгра машинадан чиқиб, одамларга пичоқ ва белкурак билан ҳужум қилган. Воқеа оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, 43 киши жароҳат олган.
Таъкидланишича, жиноятчи аввал босқинчилик, ўт қўйиш ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун бир неча маротаба судланган бўлган.
Мавзуга оид
11:41
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026