Спорт | 20:15 / 31.01.2019
17638
1 дақиқада ўқилади

«Реал» ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашади

«Реал» ёзда таркибни янгилашни режалаштирмоқда, деб ёзади Okdiario.

Мадрид клуби бир қанча футболчиларнинг хизматидан воз кечмоқчи. Хусусан, дарвозабон Кейлор Навас, ҳимоячилар Марсело ва Хесус Вальехо, яримҳимоячилар Гарет Бэйл, Даниэль Себальос ва Иско, ҳужумчи Лукас Васкес клубни тарк этиши мумкин.

Айни пайтда «Реал» пешқадам «Барселона»дан 10 очко ортда қолиб, Примерада 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Испания Кубоги ва Чемпионлар Лигасидаги иштирокини давом эттирмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид