Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон ва ЕИ делегацияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтади
Шу йилнинг 31 январь-9 февраль кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги келишув бўйича музокараларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтади.
Музокараларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорликни кенгайтириш, республиканинг GSP+га қўшилиши масаласи ва ўзаро савдо муносабатлари юзасидан фикр алмашилади.
Шунингдек, ЕИнинг 15 нафар кишидан иборат делегацияси кун тартибидан Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раҳбарияти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувлар ўтказиш ўрин олган.
Аввалроқ Сенатда Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан билан учрашуви бўлиб ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026