Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: АҚШ Туркияни Сурияда тийиб туриш учун Буюк Британия ва Францияни жалб этмоқчи
Агарда Туркия Сурия шимолида буфер ҳудуди ташкил этишга киришадиган бўлса, АҚШ курд иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун Буюк Британия, Франция ва Австралия қўшинларини жалб қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Америка маъмуриятидаги манбаларига таяниб The Wall Street Journal газетаси хабар қилди.
Уларнинг айтишларича, британиялик, франциялик ва австралиялик ҳарбийлар "курдларнинг "Халқ мудофааси кучлари" гуруҳини – америкаликларнинг ИШИДга қарши курашдаги асосий иттифоқчиларини турк қўшинларидан ҳимоя қилишлари" керак.
Анқара ушбу гуруҳни террорчи ташкилот деб ҳисобланадиган Курдистон ишчилар партиясининг ҳамкори демоқда ва Америка томонидан уларга берилган қурол охир-оқибат Туркияга қарши йўналтирилади деб таъкидламоқда.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026