Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядан аёл журналист ўлими учун 300 млн доллар талаб қилди
АҚШ суди Сурия ҳукуматини америкалик аёл журналист Мэри Колвиннинг ўлими учун жавобгар деб топди ва унинг оиласига товон пули сифатида 300 млн доллар белгилади.
Мэри Колвин ва франциялик фотосуратчи Реми Ошлик 2012 йилда Хомс шаҳрининг артиллерия қуролидан ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган. Колвин оиласи 2016 йилда Вашингтон судига Сурия ҳукумати устидан шикоят қилиб, уни журналистни қасддан ўлдиришда айблаган. Даъво аризасига кўра, Сурия ҳукумати Колвин ва бошқа журналистлар яшаб, фаолият юритган студияни атайлаб ўққа тутган.
Судья Эми Берман Жексон аёл журналист артиллерия зарбаси учун атайин нишон сифатида танлангани ҳақида қарор чиқарган. Судья қарорида Колвиннинг ўлими характери ва бошқа суд ҳолатларига асосланиб, қурбонлар яқинлари учун белгиланган одатдаги товон пулини 2 мартага, яъни 302 млн долларгача ошириши айтилган.
Аввалроқ Сурия президенти Башар Асад Колвин мамлакатга ноқонуний келганини, унинг ўлими эса тасодиф бўлганини айтган.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026