Ироқда тожикистонлик беш аёл терроризм учун умрбод қамалди
Ироқдаги суд тожикистонлик беш нафар аёлни ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо бўлиш айблови билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда 31 январь куни Тожикистоннинг Қувайт ва Ироқдаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода хабар берган.
Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган аёллар - Сўғд вилояти Исфара шаҳри, Хатлон вилоятининг Фархор тумани ва Абдураҳмон Жомий туманидан.
Тожикистонлик дипломатнинг сўзларига кўра, Садорат Қурбонова, Мафтуна Мажидова, Гулрухсор Алиева, Гулбаҳор Сайфуллоева ва унинг қизи Маҳфуза Қурбоновага нисбатан ҳукм пайшанба куни чиқарилган. Суд залида Тожикистоннинг Ироқдаги элчихонаси вакили ҳам бўлган.
Тожикистоннинг яна бир фуқароси - Мақсуда Жахбаровага ҳукм эълон қилиш ортда сурилди - суд вакиллари ўзбек тилидан таржимон топа олишмаган. Панжикент шаҳридан бўлган аёлнинг икки нафар фарзанди бор.
Расмий маълумотларга кўра, тожикистонлик 43 нафар аёл Ироқда терроризм айблови билан турли муддатларга (16 йилдан умрбод қамоқ жазосигача) қамалган.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024