Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах кичик бизнесдан олинган даромадлар бўйича етакчилик қилмоқда
Давлат статистика қўмитаси аҳолининг 2018 йилдаги жами даромади умумий ҳажмини ҳисоблаб, унинг тузилмасини тақдим этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь–декабрь ойларида аҳолининг жами даромади умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши 62,6%ни ташкил этган, деб ёзади Norma.
Энг кўп ҳажм Жиззах вилоятига тўғри келган – 73,2%, энг ками Тошкентга – 51,7%.
Умуман олганда аҳоли жон бошига жами даромаднинг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида кузатилган – 11,3%. Жиззах вилоятида – 11,1%, Бухоро вилоятида – 9,9%, Қорақалпоғистон Республикасида – 9,5%, Фарғона вилоятида – 9,2%, Навоий вилоятида – 8,8% ва Самарқанд вилоятида – 8,5%.
Жами даромадлар умумий ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши умумий даромадлар таркибида 71,1% улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.
Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг минтақалар жами даромади таркибидаги энг кўп улуши Навоий вилоятида (84,2%) кузатилган. Аксинча, Тошкентда, Хоразм. Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида у республика бўйича ўртача даражадан паст бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йилда чет элга кетган ўзбекистонликлар сони кескин ошгани хабар қилинганди.