Ов қуроли ва патронларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу пост ҳудудида номаълум шахс томонидан “вагончик” тагида қолдириб кетилган полиэтилен пакет холислар иштирокида текширилди. Натижада ушбу пакет ичидан 1 дона пневматик тўппонча яшириб қўйилгани аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари Ўзбекистонга кириб келган фуқаро М.Ш.нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу фуқаро сумкаси ичидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган 8 дона ов қилиш учун мўлжалланган патронлар борлиги аниқланди.
“С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан эса фуқаро Р.А. бошқарувида бўлган “Mercedes benz actros” русумли автоулов назоратдан ўтказилди. Натижада, автоулов бардачоги ичига божхоначилардан яшириб қўйилган, оғзаки савол жавобда маълум қилинмаган, умумий қиймати 3 миллион сўмлик, елим баклажкага солинган салкам 5000 дона пистонлар борлиги аниқланди.
“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари эса фуқаро Ш.Б ўзининг бошқарувидаги “TOYOTA Land Cruiser” русумли автотранспорт воситасида жами 9 дона патронларни яширинча олиб ўтаётганлигини фош этишди.
“Навоий” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Э.Х.нинг қўл юклари белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганда икки хил калибрдаги 50 дона ов милтиғи гильзаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 14.10.2024
WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
09:20 / 14.10.2024
Зеленский украин қуролларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида
07:20 / 18.09.2024