Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда совуқ кунлар давом этади — Ўзгидромет
Республика ҳудудида 1 февралда қуруқ, лекин совуқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» Kun.uz'га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши кутилмай, ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ, –3 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши мумкин.
«2-3 февраль кунлари Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Шу сабабли мамлакат ҳудудида кучсиз ёмғир ёғиши эҳтимоли мавжуд. 4-5 февраль кунлари Волгабўйи районларидан совуқ антициклон кириб келиши кутилмоқда. Республикамиз ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғади, 5 февралда ёғаётган ёмғир қорга айланади», — дейилади ахборотда.
Таъкидланишича, айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 м тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15даражага пасайиб, 2 даража совуқ ва 3 даража илиқни ташкил қилади.