Жаҳон | 12:07 / 01.02.2019
11537
1 дақиқада ўқилади

Петербургда Ўзбекистон фуқаросини қайчи ёрдамида тунаб кетишди

Иллюстратив фото

Петербургда Ўзбекистоннинг 32 ёшли фуқароси 30 январь куни полиция бўлимига мурожаат қилди ва 29 январь куни номаълум шахслар унга ҳужум қилиб, тунаб кетишгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Петербург ОАВ маълумот тарқатди.

Аниқланишича, ҳужум Петербургнинг Виборг тумани Муринск кўчасида юз берган. Икки эркак киши аёлга яқинлашиб, унга қайчи билан таҳдид қилишган ва пул чиқаришни сўрашган. Жабрланувчи 800 рубль (12 доллар), банк картаси ва мобил телефонни берган. Шундан кейин жиноятчилар яширинган.

Ҳозир номаълум шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Талончиларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қидирмоқда.

Мавзуга оид