Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи Тошкентда аниқланди
Тошкент вилояти Паркент туманида ҳайдовчининг автомобилида пиёдани уриб, қочиб кетиши оқибатида 1996 йилда туғилган шахс ҳаётдан кўз юмди. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2019 йил 30 январь куни содир бўлган.
Воқеа шу куни соат тахминан 22:30ларда Тошкент вилоятининг Паркент туманидан ўтувчи «Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор» автомобиль йўли бўйлаб Заркент қишлоғи томондан Паркент шаҳри томонга ҳаракатланиш чоғида рўй берган. Ҳайдовчи автомобиль йўлининг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда 1996 йилда туғилган А.Н.ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган, натижада пиёда А.Н. олган тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Паркент тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида жиноят иссиқ изидан фош этилди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 1966 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. томонидан «Ласетти» русумли автомашинасида содир этилганлиги аниқланди.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 117 ва 266-моддаларининг тегишли қисмларига кўра жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024