Сирдарёда уч шахс 14 млн сўмлик темир симларни ўғирлаб, 25 млн сўмлик карам кўчатларини ҳам нобуд қилди
2019 йил 26 январь куни Сирдарё туманида “Ширин” МФЙда яшовчи М.Х. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У 2018 йил 30 декабрга ўтар кечаси номаълум шахслар “Фурқат” МФЙ ҳудудида жойлашган корхонага қарашли иссиқхонадан умумий қиймати 14 850 000 сўмлик 8 диаметрли темир симларини ўғирлаб, жами 25 440 000 сўмлик карам кўчатларини нобуд қилганликларини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Фурқат” МФЙ Ойдин йўл кўчасида яшовчи М.Қ., Т.Г. ва М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:31 / 23.09.2024