Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоҳишаликка юборилаётган аёллар Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинди - ИИВ
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Шу йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропорт орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига 2 нафар аёлларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари Истанбул шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида авиачипталар сотиб оладилар.
Улар Истанбулга юборилаётган аёлларга аввалига 1500 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишадилар.
Далилий ашёлар билан қўлга олинган 1983 йилда туғилган Қ.А. ва 1985 йилда туғилган У.М.(аёл)га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026