2015 йилда Хитойда шаҳарни тирбандликлардан халос этиш мақсадида велосипедларни ижарага бериш оммалашди. 2016 йилга келиб бу йўналишда олтмишдан ортиқ стартап иш бошлади, миллионлаб велосипедларга тўлиб кетган кўчалар эса бунча миқдордаги велосипедларни қабул қилишга тайёр эмасди.
Велосипедлар дуч келган жойга қўйиб кетилар, тирбандлик натижасида йўллар ва йўлаклар тўсилиб қоларди. Мусодара қилинган, ташлаб кетилган ва синган велосипедлардан ташкил топган улкан уюмлар Хитойнинг кўплаб шаҳарларида оддий манзарага айланди. 2018 йил охирига келиб аксарият стартаплар инқирозга учради, кераксиз велосипедлардан эса қабристонлар пайдо бўлди.