Жаҳон | 00:05 / 03.02.2019
3214
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияда велосипед минган ҳолда смартфондан фойдаланганларга жарима солинади

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Нидерландияда велосипед минган ҳолда махсус hands-free гарнитурасисиз гаджетдан фойдаланганларга жарима солинади, деб хабар берди "ЕвроПульс".

Мамлакат транспорт вазирлигининг маълумотига кўра, голландиялик велосипедчиларнинг ярмига яқини велосипед бошқариб кетаётган чоғида смартфонларига чалғиб қолади. 25 ёшгача бўлган велосипедчилар иштирокидаги ҳар бешинчи ЙТҲга смартфонлар сабаб бўлмоқда.

Янги қонун шу йилнинг 1 июлидан кучга киради. Жарима миқдори 95 еврони ташкил этади. Таққослаш учун: велосипедчи қизил чироқда ўтгани учун худди шу миқдорда, маст ҳолда велосипед бошқаргани учун 100 евро жарима тўлайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид