Жамият | 13:15 / 03.02.2019
8331
3 дақиқада ўқилади

Сарҳисоб ва таҳлил: Наманганда электр таъминоти борасида нималар қилинди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарорига кўра, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти томонидан 305,6 км. 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 185 та 6-10/0,4 кВли трансформатор пункти курилди ва модернизация қилинди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 18 январдаги “2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Наманган вилоятининг 11 та туманидаги 32 та массивда арзон уй-жойлар қурилиши белгиланган эди. Мазкур ҳудудларда 8,5 км 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 20 та трансформатор пункти қурилди.

Президентимизнинг 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Наманган шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жойларни электр таъминоти билан таъминлаш масаласига ҳам устувор вазифа сифатида эътибор қаратилди. Хусусан, ўтган йили бундай уйлар учун 2,1 км 6 кВли электр узатиш тармоқлари ҳамда 3 та трансформатор пункти қурилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоят бўйича 61 км электр узатиш тармоқлари ва 34 та трансформатор пунктини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда 86 км электр узатиш тармоқлари ва 114 та трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Амалда 70,5 км (115 фоиз) паст кучланишли электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди ва 37 та (109 фоиз) трансформатор пункти ўрнатилди, 89 км (103,5 фоиз) узунликда паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 118 та (103,5 фоиз) трансформатор пункти мукаммал таъмирланди.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр қурилмалари ва тармоқларини 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 1057,15 км 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари, 7 дона 35 кВли подстанциялар, 6 дона 110 кВли куч трансформаторлари, 64 дона 35-110 кВли мойли ўчиргичлар ва 455 дона 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктлари мукаммал ҳамда 6845,2 км 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари, 268 дона 110 кВли куч трансформаторлари, 473 дона 35-110 кВли мойли ўчиргичлар ва 2221 дона 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

Бундан ташқари “Косонсой-фарм” эркин иқтисодий зонаси, Наманган вилоятида ташкил этилаётган 10 та кичик саноат зонасида электр энергияси таъминоти мунтазамлигини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Аслиддин Раҳмонов, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” акционерлик жамияти ОАВ билан ишлаш бўлими ходими.

Мавзуга оид