Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон ортидан кузатиш учун Ироқда қўшинларини қолдиради
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ортидан кузатиш учун Ироқда қўшинларни қолдиришини айтди.
“Мен истаётган барча нарса, кузатиш имконига эга бўлишдир. Бизда Ироқда қурилган жуда қиммат ва ақлбовар қилмас ҳарбий база бор. У нотинч Яқин Шарқнинг барча қисмлари ортидан кузатиш учун мукаммал жойлашган”, деб айтган Трамп CBS телеканалидаги “Face the Nation” дастурида.
Трамп “Кимдир ядро қуроли ёки бошқа нарсалар ишлаб чиқишни истаса, улар буни қилишидан олдин биз бу ҳақда хабар топамиз”, деб, АҚШ Яқин Шарқдаги муаммоларни олдиндан кўра олишига умид билдирган.
АҚШ президенти Ироқдаги иштирокни танқид қилиб, уни “йўлга қўйилган энг катта хатолардан бири” деб атайди. Бироқ унинг ўзи ҳам, баъзи қўл остидагилар ҳам Эрон АҚШга жиддий хавф солишини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
08:55 / 20.06.2026