«Эронни кузатишни истайман»: Трамп нега Ироқда қўшинлар қолдирилишини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп қўшни Эронни кузатиш ва босим ўтказиш учун Ироқда Америка қўшинларини сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Америка етакчиси CBS News’га интервьюсида маълум қилди.
«Мен Эронни кузатишни хоҳлайман», - деди Трамп 3 февраль кунги эфирда.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, қўшинлар Эронни шу тариқа кузатиши мумкин, агар «муаммолар ёки кимдир ядровий қурол яратмоқчи бўлса», Вашингтон бу ҳақда биринчи бўлиб билади.
«Ироқда биз ажойиб ва қиммат ҳарбий базани қурдик. У тинч бўлмаган Яқин Шарқнинг турли қисмларини кузатиб бориш учун мукаммал жойлашувга эга», - деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, базани сақлаб қолишни истаётганига сабаблардан бири - «Эронни бироз кузатиб туриш, чунки Эрон - бу ҳақиқий муаммо».
Бироқ, Трамп Ироқда АҚШ қўшинларининг бўлиши хато эканини тан олган.
Ироқ президенти Барҳам Солиҳ америкалик ҳамкасби Дональд Трампнинг сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Ироқ президентининг сўзларига қараганда, Трамп Ироқ томони қўшинларни жойлаштиришга рози бўлиши ёки бўлмаслиги билан қизиқмаган. Унинг билдиришича, айни пайтда Америка қўшинлари терроризмга қарши курашиш учун Ироқ ҳудудида бўлишига рухсат берувчи, давлатлар ўртасида битим имзоланган.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024