ОАВ: Трамп газеталар ўқиш, ТВ ва қўнғироқларга иш вақтининг 300 соатини сарфлаган
АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2018 йил ноябрда ойида бўлиб ўтган оралиқ сайловлардан кейинги уч ой давомидаги иш жадвали Axios интернет нашри томонидан эълон қилинди.
Ноябрь ойининг бошидан бери Трамп соат 8 дан 11 гача аниқ тузилмаган жадвалда 297 соат вақтини ўтказган. Бу Трампнинг уч ой учун иш вақтининг тахминан 60%ини ташкил этади.
«Ижро вақти» номли устунга мунтазам равишда бир неча соат ажратилган. Режага кўра, Трамп бу вақт оралиғида Овал кабинетда бўлиши керак эди. Бироқ, нашрнинг олти манбаси сўзларига кўра, АҚШ президенти бу соатлар давомида Овал кабинетда ўтирмаган. Трамп одатда эрталаб соат олтидан аввал уйғонади.
Бунинг ўрнига, Америка етакчиси тонгги вақтни ўз қароргоҳида ўтказиб, телевизор томоша қилади, газеталар ўқийди ва ёрдамчиларга, конгресс аъзоларига, дўстларига, маъмуриятдаги мансабдор шахсларга ҳамда маслаҳатчиларига янгиликларни муҳокама этиш учун қўнғироқ қилади.
Шу вақтдан сўнг, Трампнинг энг биринчи учрашувларидан бири - Оқ уй аппарати раҳбари билан 30 дақиқалик учрашув ёки разведка учун брифинг. Одатда бу эрталабки 11 ёки 11:30да бошланади, дейилади материалда.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024