Жаҳон | 10:40 / 04.02.2019
6079
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Мексика билан чегарага 3,7 минг ҳарбий жўнатилишини хабар қилди

Фото: Rodrigo Abd / AP

Пентагон АҚШнинг Мексика билан чегарасига 3750 нафар ҳарбий хизматчини юборади, деб хабар қилмоқда Reuters Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлиги баёнотига асосан. Ҳарбийлар чегарачиларга қўшимча қўллаб-қувватлов кўрсатиб, мамлакат жанубий-ғарбий чегарасида уч ой бўлади. Пентагондан қайд этишларича, ушбу ҳудуддаги Америка-Мексика чегарасида бўлиб турган куч тузилмалари ходимларининг умумий сони ўзгаришдан кейин 4350 киши бўлади.

АҚШ ва Мексика чегарасига ҳарбий хизматчилар юборилиши ҳақида 2018 йил октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилганди. У ерда қанча зарур бўлса, шунча ҳарбий жойлаштирилади, дея қайд этиб ўтган Америка етакчиси. Кейинчалик маълум бўлишича, чегарага 5,2 минг аскар келган.

Ноябрь ойида Трамп Мексика билан чегарани қисман ёпиш ва ҳарбийларга АҚШга ноқонуний киришга уринган мигрантларга қарата ўт очишга рухсат берувчи фармонни имзолаши ҳақида гапирганди. Бироқ, Military Times маълумотларига кўра, бу директива Трамп томонидан эмас, балки ўшанда Оқ уй аппарати раҳбари бўлиб ишлаган Жон Келли томонидан имзоланган.

Мавзуга оид