Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон 33 давлат орасида бензин нархи арзонлиги бўйича биринчи ўринни эгаллади
Қозоғистондаги бензин энг арзонларидан бири ҳисобланади. Ушбу маълумотни 33 мамлакатдаги нархларни таққослаган РИА Новости келтирмоқда.
«Мутлақ нархларда Қозоғистонда энг паст қиймат қайд этилди. У ерда Россия валютасига ҳисобланганда 95-бензиннинг бир литри 181 тенге (30,9 рубль) туради. Иккинчи ўринда - бир литр учун 263,7 тенге (45 рубль) билан Россия. Беларусь учинчи поғонани банд этди - 274,8 тенге (46,9 рубль). Ундан кейинги ўринда Украина - 421 тенге (72,1 рубль). Рейтингнинг кейинги поғоналарида асосан Шарқий Европа мамлакатлари бор, у ерда ҳам ёқилғи нархи нисбатан арзон», - дейилади мақолада.
Шу билан бирга, Нидерландияда энг қиммат бензин - литр учун 689,7 тенге (117,7 рубль). Кейин Норвегия, Дания, Италия ва Греция қайд этилди. Ушбу мамлакатларда бир литр бензин нархи 656 тенгедан (112 рубл) қимматроққа тушади.
«Энг арзон дизель ёқилғиси ҳам Қозоғистонда 272 тенге (бир литр учун 46,5 рубль), Россия ва Беларусда 276,5 тенгедан (47,2 рубль) сотилади. Норвегияда энг қиммат дизель - 670,9 тенге (114,5 рубль). Шунингдек, қимматлилик бўйича етакчилар орасида Швеция, Буюк Британия, Италия, Франция ва Финляндия бор. У ерда нарх 615 тенгедан (105 рубль) ошади», - дея маълумотларни келтирган РИА Новости.
Рейтинг тузувчиларининг таъкидлашича, аксарият мамлакатларда бензин нархи тушиб кетган. Пасайиш 33 давлатдан 26тасида қайд этилди, энг каттаси - Кипр (12,3%), Венгрия (9,4%) ва Словенияда (8,7%).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон арзон бензинга эга давлатлар рўйхатида 18-ўринни эгаллагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
15:24 / 01.07.2026