Жаҳон | 19:39 / 04.02.2019
4488
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Буюк Британия Венесуэлага қарши санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Буюк Британия ҳукумати Венесуэлага қарши санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг расмий вакили маълум қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Мэйнинг вакили "Мадуро режими барҳам топиши шарт, ҳукумат турли вариантларни, жумладан санкцияларни кўриб чиқмоқда", деган.

Душанба куни Португалия, Франция, Испания, Швеция, Буюк Британия, Австрия, Нидерландия, Германия ва Дания Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб тан олди.

Гуайдо 23 январь куни ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилганди.

Мавзуга оид