Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Ливерпуль» яна ғалаба қозона олмади, «Сити» билан фарқ энди 3 очко
Англия Премьер-лигасида 25-турга якун ясалди.
Турнинг сўнгги ўйини Лондонда, «Вест Ҳэм» ва «Ливерпуль» ўртасида кечди. 22-дақиқада Садио Мане меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 6 дақиқадан сўнг Майкл Антонио мувозанатни тиклади. 28-дақиқада тенглашган ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.
«Қизиллар» ўтган турда ўз майдонларида «Лестер» билан ҳам шу ҳисобни қайд этганди. Эндиликда пешқадамни энг яқин таъқибчиси «Сити» билан 3 очко ажратиб турибди. Мерсисайдликлар сўнгги бешта ўйиндан фақат иккитасида ғалаба қозонганини таъкидлаш керак. Охирги иккита ўйинда мағлубиятга учраган «Вест Ҳэм» эса ушбу сенсациясидан сўнг 12-ўринни сақлаб қолди.
Кейинги турда «Ливерпуль» «Борнмут»ни қабул қилади, «Вест Ҳэм» эса «Кристал Пэлас» меҳмони бўлади. Икки учрашув ҳам 9 февралга белгиланган.
Вест Ҳэм – Ливерпуль 1:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 22 Мане, 1:1 – 28 Антонио.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Фредерикс, Диоп, Огбонна, Крессуэлл, Райс, Нобл (Обианг, 79), Антонио, Снодграсс, Фелипе Андерсон (Масуаку, 90), Эрнандес (Кэрролл, 79).
Ливерпуль – Алиссон, Милнер, Матип, ван Дейк, Робертсон, Лаллана (Шакири, 69), Фабиньо, Кейта, Салах, Фирмино (Ориги, 75), Мане.
Огоҳлантиришлар: Матип (54), Эрнандес (60).

Мавзуга оид
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
16:00 / 19.02.2026
Англияда пойга бошланди. «Арсенал»га нима бўляпти?
23:09 / 06.02.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
23:06 / 09.12.2025