Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг жаҳон иқтисодиёти учун хавфини баҳолади
БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) мутахассислари АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг ушбу икки давлат ва жаҳон иқтисодиёти учун оқибатлари қандай бўлишини баҳолашди.
Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, ЮНКТАД вакили Памела Кок-Гамильтоннинг фикрича, халқаро савдо тизими учун оқибатлар ўта салбий бўлади. Унинг айтишича, АҚШ 1 мартдан Хитой маҳсулотларига божларни тикласа, дунёни “валюта урушлари ва ишчи ўринлари йўқотилишига олиб келувчи девалвация”, “савдони деформацияловчи бир қатор оқибатларга олиб келувчи кескин эффект” кутмоқда.
ЮНКТАД мутахассисларининг фикрича, юз берадиган дастлабки оқибатлардан бири аввал АҚШ ва Хитой ўртасида мавжуд бўлган савдо оқимларининг қайта тақсимланиши бўлади.
“Европа Иттифоқига АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдонинг 70 млрд доллари ўтади. Япония, Мексика ва Канада эса 20 млрд доллардан олади”, деб айтган Кок-Гамильтон.
Мавзуга оид
17:53
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026