Моуриньо солиқдан қочгани учун қамоққа ҳукм қилинди, аммо у жарима билан қутулди
«Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания солиқ қонунчилигини бузганини тан олди.
Португалиялик мутахассис 2011-2012 йилларда «Реал» клубида ишлаб юрганида, тахминан 2 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганига иқрор бўлган.
Энди у 182,500 евро миқдорида жарима тўлайди, шунингдек, ўз ихтиёри билан солиқ идораларидан яширилган 2 миллион еврони Испания ғазнасига тўлайди.
Суд Моуриньони 12 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган, мутахассис бу ҳукмга рози бўлган. Акс ҳолда уни қўшимча равишда яна 3,3 миллион евро миқдоридаги жарима кутаётган эди.
Испания қонунларига кўра, иқтисодий жиноятлар учун қўлланадиган ва 24 ойгача бўлган қамоқ жазоси шартли ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023
Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади
15:08 / 12.10.2022
«Қишдаёқ барчасини тарозига қўямиз». Элдорнинг агенти Моуриньонинг Шомуродовга икки эътирози, Римда нега қолгани ва келажаги ҳақида
21:57 / 22.08.2022