Ўзбекистон | 10:35 / 05.02.2019
6390
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги давлат биосфера резервати ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин

Фото: AP

2019 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг Ўзбекистон Республикасидаги ЮНЕСКО вакили мажбуриятларини вақтинча бажарувчи Альварез-Ласо Мария дель Пилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди. 

Томонлар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил октябрда Францияга расмий ташрифи Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлигини ривожлантиришга янгича туртки берганлигини таъкидладилар. Ташриф давомида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида Ҳамкорлик бўйича мамлакат дастури, шунингдек ЮНЕСКО билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси амалга оширилмоқда.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ўзаро ҳамкорлиги мамлакатда фан, маданият ва таълим, туризмнинг янада ривожланишини қўллаб-қувватлаш, адолат ва қонунийлик ҳурмат қилинишини таъминлаш, шунингдек БМТ Уставида эълон қилинган инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини манфаатлари йўлида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш механизми сифатида алоҳида аҳамият касб этади.  

Учрашувда Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё давлат биосфера резерватини ЮНЕСКО жаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғи объектлари рўйхатига киритиш масаласига эътибор қаратилди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг аниқ йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид