Истанбулда 8 қаватли уй қулаб тушди. Вайроналар остида одамлар қолмоқда
Истанбулнинг Картол туманида 8 қаватли турар-жой биноси қулаб тушди. Вайроналар остида ўнлаб одамлар қолмоқда.
Воқеа жойига тез ёрдам машиналари, полиция, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келган. Улар вайроналарни тозалаш ишларини олиб боришмоқда. Воқеа оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 3 кишини чиқариб олишга муваффақ бўлишган.
Бинода 43 киши рўйхатга олинган бўлган. Таъкидланишича, бино 1992 йилда қурилган бўлиб, унинг юқори 3 қавати ноқонуний равишда қурилган.
“Вайроналар остида фуқароларимиз қолмоқда, 14 та хонадонда 43 фуқаро рўйхатда бўлган. Бино 1992 йилда қурилган. Кейин яна 3 қавати ноқонуний тарзда қурилган. Вайроналар остида қолаётган одамлар ҳақидаги рақамлар турлича бўлгани сабаб ҳозирча уни маълум қила олмайман”, деб айтган Истанбул губернатори Али Ерлиқоя.
Маълум қилинишича, бино қулашидан аввал портлаш бўлмаган. Воқеа сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Истанбул прокуратураси воқеани тергов қилишни бошлаган. Туркия президенти топшириғи билан мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ҳамда экология ва шаҳарсозлик вазири Мурат Курум воқеа жойига йўл олишган.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
07:40 / 13.09.2024
Тадбиркорга турар жой биноси қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
18:42 / 10.09.2024