Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди
Ўзбекистоннинг таркибида Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров бўлган делегацияси 2019 йил 4 февралда Вашингтонда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер билан учрашди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан бирга амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган
“Мен охирги йил ичида эришилган ақлбовар қилмас муваффақиятни таъкидламасдан ўтолмайман. Очиғини айтганда, четки кузатувчилар, ҳаттоки Ўзбекистоннинг бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорларидан ҳеч бири болалар ва мажбурий меҳнат масаласида ва умуман фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ҳайратланарли натижаларни кутмаган”, деб айтган Мюллер.
Жаҳон банки вакили учта асосий йўналиш бўйича янада ҳамкорлик қилиш мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Биринчиси, Ўзбекистон, Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги уч томонлама форматни давом эттириш. Иккинчиси, бандликни таъминлаш ва меҳнат учун қулай шароитларни яратишга кўмаклашиш. Учинчи йўналиш – инфратузилмавий ривожлантириш, энергия самарадорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатнинг савдо ва экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек, Сирил Мюллер молиялаштирилишида Жаҳон банки иштирок этиши мумкин бўлган энг истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилгани март ойида Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирган.
Мавзуга оид
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
13:25 / 23.02.2026