Жамият | 10:52 / 07.02.2019
14218
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда юк машинаси АЁҚШда ёниб кетди. Икки киши касалхонага ётқизилди

2019 йил 5 февраль куни соат 00:24ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Ш.М. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасида Хўжаабдижаббор қишлоғида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)га келган вақтида ушбу автомашинада ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинаси тўлиқ ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида ҳайдовчи Ш.М. ва шу АЁҚШ ишчиси А.Р. куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилганлар.

Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид