Венесуэла раҳбарияти хорижга 73 тонна олтин сотгани ҳисоблаб чиқилди
Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукумати 2018 йилда БАА ва Туркияга 73 тонна олтин сотган. Бу ҳақда мамлакат парламентидаги мухолиф депутат Карлос Папарони маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Мадуро маъмурияти 4 февралдан бери Европа Иттифоқи банкларидаги ҳисобрақамлари ўртасида пул ўтказа олмаяпти.
Аввалроқ мухолифат мамлакат раҳбариятини Россияга 20 тонна олтин олиб чиқишга уринишда гумон қилган. Кремлда Москвада Каракаснинг бундай режалари ҳақида маълумот йўқлиги айтилган. Кейинроқ Reuters ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб, Венесуэла ҳукумати БААга 15 тонна олтин сотмоқчилигини, бу ҳажмдан 3 тоннасини 26 январда сотиб бўлганини маълум қилган. 2 февралда эса БААнинг Noor Capital компанияси Венесуэла марказий банкидан 3 тонна олтин сотиб олганини маълум қилган.
Bloomberg ахборот агентлиги Венесуэла ҳукумати яна 20 тонна олтин сотишни режалаштиргани, бироқ ушбу битим жамоатчиликнинг эътиборига тушгандан кейин қолдирилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024