"Ипак йўли" халқаро туризм университети талабалари Tourism challenge доирасида Тошкентга саёҳат қилишди
Самарқанддаги "Ипак йўли" халқаро туризм университети талабалари Tourism challenge танлови доирасида Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, пойтахт бўйлаб саёҳат қилишди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Саидакбархон Акбаров Kun.uz'га шу ҳақида маълум қилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3514-сонли қарори асосида тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Tourism challenge (Туризм чорлови) танлови эълон қилинган эди.
Мазкур танловда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетининг 35 нафар фаол талабаси фаоллик қилиб, танловнинг электрон манзилидан рўйхатдан ўтди ва шу йилнинг 7 февраль куни улар учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида дастур асосида Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги зиёратгоҳ, Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ҳазрати имом мажмуаси, Ўзбекистон тарихи музейи
ва Темурийлар тарихи музейи, шунингдек Ўзбекистон меҳмонасига ташриф буюришди.
Ёшлар саёҳат давомида Tourism challenge (Туризм чорлови) бўйича Темурийлар тарихи музейидаги танлов учун махсус ўрнатилган харитага университет номидан ўз атрибути (университет номи ёзилган байроқ)ни жойлаштиришди.
"Tourism challenge лойиҳамиз ҳақида эълон қилганимизга ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, унга қизиқиш билдираётган ёшларнинг сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Самарқанддаги "Ипак йўли" халқаро туризм университети талабалари ҳам танловда иштирок этиб, пойтахтга ташриф буюришди. Ташриф доирасида улар учун "Ўзбекистон" меҳмонхонасида малакали мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди", - дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Саидакбархон Акбаров.
Бундан аввал Kun.uz'да ёшлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чорланаётганига оид хабар берилган ва танлов шартлари таништирилган эди.
Мавзуга оид
23:10 / 24.10.2024
2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
11:00 / 09.10.2024
Америкалик аёл бор мулкини сотиб, орзусидаги саёҳатга чипта олганди. Аммо унга кемага чиқиш тақиқланди
16:26 / 08.10.2024
2024 йилда хорижга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
13:20 / 27.09.2024