Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура солиқ имтиёзлари қўлланилмаган ҳолатларни аниқлади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мол-мулки ва ер участкасига нисбатан солиқ имтиёзларининг қўлланиши аҳволи ўрганилганда 2 944 нафар (2,4 %) ногиронлиги бўлган шахсларга солиқ имтиёзлари қўлланилмасдан қолгани маълум бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова Kun.uz'га хабар берди.
Ўзбекистон Солиқ кодексига кўра, I ва II гуруҳ ногиронларининг 60 кв.м.гача бўлган мол-мулкига солиқ солинмайди ҳамда улар ер солиғидан тўлиқ озод қилинган.
2018 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Республикада ногиронлиги бўлган шахсларнинг жами 699 900 нафари қайд этилган, шундан I гуруҳ-64 176, II гуруҳ-464 254, III гуруҳ-71 492, 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар-99 978 нафарни ташкил этади. Уларнинг 528 430 нафари солиқ имтиёзига эга.
«Солиқ кодексига асосан 121 493 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қўлланилиб, 116 629 нафари ер солиғидан озод қилинган. Ўрганиш давомида 2 944 нафар (2,4 %) ногиронлиги бўлган шахсларга солиқ имтиёзлари қўлланилмасдан қолганлиги аниқланди», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Бош прокуратура ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига:
– солиқ, молия, кадастр идоралари, пенсия жамғармалари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг солиқ имтиёзига эга бўлган ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида ўзаро маълумот алмашинуви тўғри йўлга қўйилмаганлиги;
– солиқ имтиёзлари билан билан боғлиқ тарғибот тадбирларининг етарлича ўтказилмаганлиги сабаб бўлганини таъкидламоқда.
«Ўрганиш натижасида 2 944 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 143,1 млн. сўм мол-мулк солиқ имтиёзи, 2 694 нафарига 184,0 млн. сўм ер солиғидан озод қилиниши, жами 2 944 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 327,1 млн. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилиши таъминланди», — дея таъкидланади Бош прокуратура ахборотида.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021