Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах шаҳрида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес-инкубатор очилади
Жиззах шаҳрида ЛБМА қошидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес-инкубатор очилади. Бизнес-инкубатор 1 март куни очилиши режалаштирилган. Мурожаат нуқталари очиқ бўлиб, у ерга мурожаат қилиш ва жавоблар олиш мумкин. Бизнес- инкубатор идораси ЛБМАнинг Жиззах шаҳридаги ваколатхонаси биносида жойлашган.
Бу Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Жиззах вилоятида “Илғор ҳудуд” ёшлар ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳаларидан биридир.


У тадбиркорлар учун кўп муаммоларни ҳал этиш ва қуйидаги саволларга жавоб беришга имкон яратади:
• Лойиҳа учун молиялаштириш манбаини қандай қилиб топиш аниқлаш ва инвесторни жалб қилиш мумкин;
• Бизнес-режани қандай қилиб тўғри тайёрлаш ва лойиҳа бўйича юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни тўғри ҳисоблаш мумкин;
• Ўз маҳсулотига бозорни қайси йўналишда ва қандай қилиб тўғри жалб этиш мумкин;
• Ўз маҳсулотини сотиш каналларини қаердан топиш мумкин ва унинг рекламаси, сотилишини тўғри ташкил қилиш мумкин.
Тадбиркор ўз ғояси билан бизнес-инкубаторга келади ва лойиҳа босқичида унинг маслаҳатчилари ва мутахассислари билан биргаликда ўз ғояси устида ишлайди. Лойиҳа шакллантирилгандан сўнг, бизнес–режа ишлаб чиқилади, лойиҳа экспертизадан ўтади. Танлов натижаларига кўра энг яхши лойиҳалар танлаб олинади ва ғолиб чиққан тадбиркор ҳамда ЛБМА инвестицион меморандумни имзолайдилар шерик бўладилар (ҳар бир томон лойиҳага ўзининг маълум активини киритади) ва биргаликда инвестицион лойиҳани амалга оширадилар.
Дастлабки босқичда ЛБМА қошидаги бизнес-инкубатор ёш тадбиркорни бизнеснинг тўғри йўналишига йўналтирибгина қолмай, унга молиявий ёрдам ҳам кўрсатиб, тўлиқ ҳажмда қўллаб-қувватлашга тайёр.
Ёшларни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича таклиф этилган босқичма-босқич схема вилоят ёшларини нафақат максимал даражада қамраб олишга имкон беради, балки самарали ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиш, ўз лойиҳасини яратишга ёрдам бериш ва уни муваффақиятли амалга оширишга шароит яратади.

Дастурни молиялаштириш манбалари – биринчи босқичда ЛБМА, иккинчи босқичда халқаро ва маҳаллий инвестицион майдончалар, инвестицион компаниялар, чет давлатларнинг инвестицион дастурлар, Жаҳон банки, хорижий банклар, маҳаллий тижорат банклари бўлади.