Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бедарак йўқолган икки аёл Бухородан топилди
2019 йил 2 февраль куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Ф.Ю. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 февраль куни соат 11:30ларда бирга яшовчи рафиқаси С.Ю., дугонаси М.М. билан бирга шу уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилганди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган самарали қидирув ишлари ва фуқароларнинг фаол иштироклари туфайли С.Ю. ва М.М.лар Бухоро шаҳар ҳудудидан соғ-саломат топилди.
“Ўз ўрнида бошқалар тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026