Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рус тилидаги навбатдаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди
2019 йилнинг 9 февраль куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа уйида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг рус тилидаги навбатдаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Islom.uz хабар бермоқда.
Тақдимотда МДҲ мамлакатлари, турли хил ташкилотлар, корхоналардан фахрий меҳмонлар, диний ўқув муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тақдимотда таъкидланишича, ҳозирги кунгача чоп этилиб келинаётган ва улардан миллионлаб ўқувчилар, шу жумладан электрон ресурсларнинг фойдаланувчилари фойдаланиб келаётган, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб кўплаб фундаментал ва қомусий илмий китоблар уларнинг Ислом дини ва Ватани олдидаги улкан хизмати ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини қисқа тарзда мана бундай таърифласа бўлади:
Биринчидан, улар ислом динини унинг ҳақиқий кўринишида тақдим этишга йўналтирилган; уларда маълумотлар дин ҳақидаги билимларни беришдаги омонатга риоя қилган ҳолда, ҳаққоний келтирилган.
Иккинчидан, улар Исломдаги мўътадиллик тамойили – васатийлик руҳида ёзилган.

Учинчидан, уларнинг китобларида исломий тушунчалар объектив тушунтиришлар, китобхонларнинг энг кенг доирасига мўлжалланган, унчалик мураккаб бўлмаган тушунарли ва содда шарҳлар билан баён қилинади. Бу эса, уларнинг китоблари қарама-қаршиликлар ва келишмовчиликларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ва нуқтаи назарлардан холи эканлигидан далолат беради.
Тўртинчидан, муаллифнинг китоблари уларнинг аҳли сунна вал жамоа мазҳабига мувофиқ руҳда ёзилганидир.
Бешинчидан, Шайхнинг китобларида таъриф қилинаётган бошқа динларга Исломнинг муносабати мусулмон дунёсининг ҳақиқий юзини акс эттиради – ушбу китоблар диний бағрикенглик ва динлараро тотувлик руҳи билан сингдирилган.

Тадбир чоғида таъкидландики, бизнинг минтақамизни МДҲ мамлакатларининг улкан ҳудуди ўраб турибди, улардаги деярли барча мусулмонлар рус тилида сўзлашишади, ушбу тилни тушунишади, эркин тарзда рус адабиётини мутолаа қилишади. Ушбу улкан ҳудуднинг мусулмонлари ягона ислом мактабининг тарафдорлари ҳисобланишади.
Тақдимотда нутқ сўзлаганларнинг фикрига кўра, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ушбу ҳудуд мусулмонларининг етакчиларидан бири сифатида, мусулмонларда ҳақиқий билимларни олиш имкони бўлиши учун одамларга Исломнинг асосларини тушунтириб бериш, уларга ислом таълимотнинг тўғри талқинини етказишни ўзининг бурчи, деб ҳисоблаган.

– Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, бугунги кунда давлат миқёсида буюк олим ва арбоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг хотираларига эҳтиром билдирилмоқда, – таъкидлади Шайхнинг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқ. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига кўра Тошкентда, бу ерда, бизнинг ёнимизда, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталадиган, маърифат маркази билан биргаликдаги масжид мажмуаси жадал суръатларда бунёд этилмоқда.
Тантанали тадбирда меҳмонларнинг эътиборига рус тилидаги «Тафсири Ҳилол» китобининг ўн жилди ва бугунги кунда долзарблик касб этаётган «Бахтиёр оила» китобининг нашр этилган нусхалари тақдим этилди.


Мавзуга оид
10:00 / 15.06.2026
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026